Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахс жиноят устида қўлга олинди

Қидирувдаги шахс жиноят устида қўлга олинди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 15 апрел санасида Бош прокуратура Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро А.Ж. ўзини Бош прокуратура Департаментида, яқин қариндоши эса Бош прокуратурада юқори лавозимда ишлашини қайд этиб, фуқаро Б.Ю.дан Тошкент вилояти ҳудудида 1,5 гектар ер майдони ажратилишида тегишли қарор чиқартириб беришни ваъда қилган.

Ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига шу кунга қадар 51.100 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 24.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Таъкидлаш керакки, гумонланувчи А.Ж. муқаддам Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун қидирувда бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумондор шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг