Қибрайда 16 киши ис газидан заҳарланди, 11 нафари — болалар

Бугун, 1 декабр эрта тонгида Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги Алишеробод маҳалласида 16 кишидан иборат оила аъзолари ис газидан заҳарланди. Улардан 11 нафари вояга етмаган болалар экани хабар қилинмоқда.
Ҳодиса эрталаб соат 05:30 атрофида рўй берган. Ис газидан заҳарланганлар тиббиёт муассасасига мурожаат қилган, жабрланганлар орасида вафот этганлар йўқ.
Айни вақтда ҳодисага нима сабаб бўлганини аниқлаш учун тезкор суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда. Текширув натижалари хабар қилиниши айтиб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter