Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қаттол-тоғ»: альпинистлар биринчи марта Чогорини қишда забт этишди (фото)

«Қаттол-тоғ»: альпинистлар биринчи марта Чогорини қишда забт этишди (фото)

Фото: «Instagram»

Чиройли, шу билан бирга, ўта хавфли Чогори тоғини забт этиш ҳар бир альпинистнинг орзуси. Аммо бу ўта машаққатли ва хавфли, айниқса, қишда — ҳали ҳеч бировга бу фаслда Чогорининг тепасига чиқиш насиб этмаган.

Ниҳоят, бу вазифа уддаланди, одатда хорижлик альпинистларга ҳамроҳлик қилишига ўрганиб қолганимиз — непаллик экстремалларнинг ўзидан ортмади бу иш.

Чогори — баландлиги 8 минг метрдан ошувчи чўққилар орасида қишда забт этилмаган ягонаси эди. Бунга сабаб ўта ноқулай об-ҳаво. Баландлиги бўйича дунёда фақат Эверест (Жомолунгма)дан кейинда турса-да (8 611 метр), бу чўққига кўтарилиш ҳаммасидан қийин.

Жуда кўплар Чогорини забт этаман деб жонидан кечган — «қаттол тоғ» дейишлари шундан. Кўп узоққа бормайлик, шу ойнинг ўзида испаниялик 49 ёшли альпинист Чогорини ишғол қилиш йўлида ҳалок бўлди. Ҳолбуки, охирги 2 йилда у 7 та чўққини бўйсундирганди.

Таввакалга қўл уриб, қиш чилласида Чогорига отланган непаллик альпинистлар жамоаси эса ўз номини тарихга ёзди. Чўққи забт этилганини исботловчи фотосурат «Instagram»да жойланди. Айтилишича, ўта уюшқоқ жамоавий меҳнат ва кўтаринки кайфият ғалаба чўққисига элтди. Кўпчиликдан «ҳатто Чогори ҳам қочиб қутулмайди» — бирлашганда гап кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг