Президент қатор таклифларни илгари сурди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди.
Жумладан:
- товарларни етказиб беришнинг ягона қоидалари ва соддалаштирилган тартиб-қоидаларига эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратиш;
- ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форуми ўтказилишини йўлга қўйиш;
- Ҳиндистон, Покистон ва Хитой бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини илгари суриш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
- аҳолини кенг номенклатурадаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашнинг комплекс схемасини биргаликда ишлаб чиқиш;
- Марказий Осиё маданият, санъат ва кино фестивалини мамлакатларимизда навбатма-навбат ўтказиш;
- ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
- ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартномани тайёрлаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter