Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатардаги ЖЧ-2022 қурилишларида непаллик 1 400 нафар ишчи ҳалок бўлди

Қатардаги ЖЧ-2022 қурилишларида непаллик 1 400 нафар ишчи ҳалок бўлди

Фото: «Sportmail»

Непал ҳукумати Қатардаги футбол бўйича ЖЧ-2022 қурилишларида камида 1 400 нафар непаллик ишчи ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда «Arab News» хабар берди.

Германиянинг «WDR» телеканали Қатардаги спорт объектларида ўта оғир шароитда яшаб,  меҳнат қилаётган ишчилар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этганди.

Непал меҳнат вазирлиги вакили Нараян Рагми мамлакатдан Қатарга бориб ишлаётган жуда кўплаб ишчилар ҳалок бўлганини тасдиқлади.

«Ҳужжатли фильм ҳақида ҳозирча бирон маълумотга эга эмасман. Бироқ, кўплаб непаллик ишчилар Қатарда ҳалок бўлгани — ҳақиқат. Биз ишчиларни Қатарга жўнатаётганимиздан бери бу давом этяпти», — деди Рагми.

Немис журналистлари олган фильмда Қатарда ҳалок бўлган ишчиларнинг оилаларига ҳеч қандай кўмак кўрсатилмаётгани, қурилиш компаниялари хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бермаслиги оқибатида ишчилар нобуд бўлаётганига урғу берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг