Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Хитой компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 7 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Хитойнинг “Trip.com” компанияси ижрочи раиси Жеймс Лян ўртасида учрашув ташкил этилди.
“Trip.com Group Ltd.” компанияси дунёнинг 32 давлатида 21 тилда 400 миллион фойдаланувчига ҳаво ва темир йўл чипталарини брон қилиш, меҳмонхоналар, автоуловларни ижарага бериш, турлар, визани қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ўз ичига олган тўлиқ хизматлар тўпламини тақдим этади. Шунингдек, у “Даилймотион”, “Скйсsаннер” ва “Қунар” онлайн платформалари учун дунёдаги етакчи сайёҳлик хизматларини етказиб берувчи ҳисобланади. Компания Хитойнинг туризм бозорининг 85% дан ортиғини қамраб олади.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг Хитойдаги хабардорлигини ошириш, туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва хитойлик сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Хитойнинг “Трип.sом Гроуп Лтд” компанияси ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолашдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter