Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёнинг бир қатор ҳудудларини сел босди

Қашқадарёнинг бир қатор ҳудудларини сел босди

Видеодан кадр.

Қашқадарё вилоятининг бир нечта туманларида куннинг биринчи ярмида ёғинлар жадал ва кўп ёғиш ҳисобига, сой ва сел ўзанларига сел келди.

Метеорологларга кўра, ҳозирча сел сувлари сой ва сел ўзани ичида оқиб ўтмоқда, талофат даражаси юқори хавфга эга эмас.

Сел ҳодисалари Қамаши, Деҳқонобод, шунингдек Китоб туманининг тоғли ҳудудларида ҳам кузатилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркманистон шарқида шаклланган ва аста-секин Ўзбекистонга кириб келаётган нам ҳаво оқими ҳақида хабар берилганди. 

Мурғоб циклони деб ном олган мазкур оқимдан 2 ноябрь кундуз куни республиканинг жанубий (Сурхондарё, Қашқадарё), шарқий (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё) ҳамда шимолий-шарқий (Тошкент) вилоятларида кучли ёғингарчилик кутилиши айтилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг