Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик 21 ёшли йигит 7 йилга озодликдан маҳрум бўлди

Қашқадарёлик 21 ёшли йигит 7 йилга озодликдан маҳрум бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро 2018-2023 йиллар давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг «ҳижрат» ва «жиҳод»га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган.

ДХХ хабарига кўра, у «Телеграм» мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланган. Ҳатто унда Сурияга бориб, «жиҳод» қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан унинг Сурия давлатига кетиши олди олинган ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди ҳукмига кўра, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг