Қашқадарёдаги «гўшт операцияси» нохуш якунланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан вилоят ЙҲҲБ ходимлари билан ҳамкорликда «Умакай» ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Қарши-Самарқанд» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро С.Ш. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 225 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter