Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда йирик миқдорда ҳужжатсиз дорилар сотилаётгани аниқланди

Қашқадарёда йирик миқдорда ҳужжатсиз дорилар сотилаётгани аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Қашқадарё вилоятида 311,5 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни сотувга қўйган дорихона аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими, ДХХ ва вилоят божхона бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда якка тартибдаги тадбиркор Ж.А. тегишли тартибда лицензия олмасдан Қарши шаҳри А.Орипов кўчасида ўзбошимчалик билан дорихона ташкил қилиб, дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 269 турдаги 311,5 млн сўмлик турли номдаги дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг