Қашқадарёда янги қуриб битказилган чойхона ёниб кетди

Кеча, 13 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги қуриб битказилган чойхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 13 август куни соат 21:22 ларда Кўкдала тумани ФВБ диспетчерлик хизматига туман ҳудудидаги «Хўжаобод» МФЙ Хўжаобод қишлоғи ҳудудида жойлашган янги қуриб битказилган чойхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, экипаж соат тахминан 21:25 ларда воқеа жойига етиб борган (оралиқ масофа 1 километр) ва соат тахминан 22:30 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тадбиркор С.Т га қарашли чойхонанинг 260 метр квадрат майдонда ички ва том қисми ёниб кетган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter