Қашқадарёда ортиқча вазнга эга кишилар қайси ҳудудда кўпроқ яшаши айтилди
Зойир Мирзаев воҳалик бир гуруҳ зиёлилар ва фаол ёшлар билан учрашувда соғлом овқатланиш ҳамда аҳоли саломатлигини тиклаш бўйича ҳам зиёлилардан тарғибот-ташвиқот ишларида ёрдам сўради.
Вилоятда ортиқча вазнга эга бўлганлар ўртача 25,5 фоизни ташкил этган бўлса, Шаҳрисабз шаҳри ва Ғузор тумани (26,2 фоиз), Қамаши (26,5фоиз), Чироқчи (26,8 фоиз), Қарши тумани (27,7фоиз), Миришкор (32,1фоиз), Қарши шаҳрида (35,4 фоиз) вилоят кўрсаткичидан юқори экани аниқланди, - деди вилоят раҳбари. - Сут маҳсулотларини кам истеъмол қилувчиларнинг энг юқори улуши Қарши шаҳри (26,8), Қамаши (29,4), Чироқчи (30,8), Китоб (36,4), Ғузор (46,2) туманларига тўғри келган.
Хатлов жараёнида тиббий бригадалар томонидан нафас аъзолари касалликлари, овқат ҳазм қилиш аъзолари, қон айланиш тизими касалликлари, шундан гипертония касаллиги, эндокрин касалликлар, суяк-мушак тизими аъзолари касалликлари, хавфли ўсма касалликлари нисбатан кўп учраётгани аниқланди, дейилади вилоят ҳокимлиги тарқатган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти коррупция ҳолатлари бўйича республикада етакчи ўринларда эканини қайд этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter