Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда газли сув тайёрловчи аппарат портлади. Бир киши қурбон бўлди

Қашқадарёда газли сув тайёрловчи аппарат портлади. Бир киши қурбон бўлди

Фото: Xabar.uz

Қашқадарё вилояти Китоб туманида қўлбола газли сув тайёрловчи аппарат портлаши сабаб бир киши вафот этди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Воқеа15 июнь куни тахминан соат 12:00 ларда Китоб тумани деҳқон бозори олдида содир бўлган. Портлашга туманнинг «Гулистон» МФЙда яшовчи Т.Й.га тегишли қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи аппарати сув сақлаш идишига кислородли баллондан кўп босим берилиши сабаб бўлган.

Оқибатда Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Д.А. исмли фуқаро вафот этган.

Ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (одам ўлишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг