Қашқадарёда «Cobalt» ҳайдовчиси юкхонада одам олиб кетаётгани аниқланди
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар ҳудудида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган «Cobalt» автомашинасининг ҳайдовчиси юкхонада йўловчи олиб кетаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда NasafNews хабар берди.
Қайд этилишича, Қарши шаҳар ҳудудида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган «Cobalt» автомашинаси ҳайдовчиси юкхонасида йўловчи олиб кетаётганлиги аниқланган. Ҳайдовчидан нима сабабдан юкхонага одам миндириб олгани сўралганида, у бундан бехабарлигини айтган. «Мен минганини кўрганим йўқ», — дейди у.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter