Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 57 ёшли шифокор калтакланди

Қашқадарёда 57 ёшли шифокор калтакланди

2022 йил 14 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида анестезиолог-реаниматолог бўлиб ишлаб келаётган 57 ёшли шифокор калтакланди.

Вилоят ССБ берган маълумотга кўра, ўша куни бўлимга 1970 йилда туғилган Д.О. исм-шарифли бемор олиб келинган. Унга гипертония ташхиси қўйилиб, тезкор тиббий ёрдамга киришилган. Соат 21:00 лар атрофида даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга халақит бераётган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва жабрланувчи шифокор Т.Ҳамроев ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Оқибатда беморнинг ўғли шифокорга мушт кўтарган. 

Маълум қилинишича, шифокорга «бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ-бурун асоси гематомалари» ташхиси қўйилган ва травматология бўлимига ётқизилган. 

Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Т.Ҳамроев 32 йилдан буён Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг