Қашқадарёда 23 ёшли қиз осилган ҳолда топилди. Прокуратура текширув бошлади
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 23 ёшли қиз ўзини осиб қўйгани айтилмоқда. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 декабр куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан, ички ишлар бўлимига «Майманоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгулясион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган.
Марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда. Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter