Қашқадарё тоғларида тахминан 1 200 йиллик кузатув минораси аниқланди (фото)
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Татар тоғларида тахминан VIII-IX асрларга тааллуқли тошдан қурилган кузатув минораси дея тахмин қилинаётган объект аниқланди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мутахассислар томонидан ушбу объект гувургон, яъни зардуштийларнинг дахмаси бўлган деган тахминлар ҳам илгари суриляпти.
Муқанна қалъасининг қурилиш услубига ўхшаш тош минорани атрофлича ўрганиш жараёнида ҳудудда сув тегирмони қолдиқлари ва эриган металл ашёлари топилган. Бундан мазкур объектдан маълум ҳарбий истеҳком ёки ишлаб чиқаришга мўлжалланган таъминот сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин деган хулосалар олинмоқда.
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан янги топилган маданий мерос объекти тарихий қийматини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter