Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ИИБ «кўкнори шайдоси» ҳақида маълумот берди

Қашқадарё ИИБ «кўкнори шайдоси» ҳақида маълумот берди

Инсон бошқа жонзотлардан онг ва тафаккури, ақл-идроки билан ажралиб туради. Тараққиёт қанчалик илгариламасин, янгидан-янги дори-дармонлар қанчалик кўпаймасин, агар инсон ўз саломатлиги учун ўзи қайғурмаса, кутилган натижага эришиш мушкул.

Афсуски, орамизда ана шу ҳақиқатни кўра-била туриб, ўз жонига қасд қилаётгани етмагандек, ўзгалар ҳаётини заҳарлашга уринаётгани ачинарли.

Жумладан, Китоб туманида яшовчи 52 ёшли Ш.С. ҳам ўзгалар ҳаётини заҳарлашга қасд қилувчи шахслар тоифасидан бўлиб чиқди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

21 май куни соат 13:00 ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда Китоб туман ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Ш.С. нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, ҳовлисида 4 туп кўкнори ўсимлиги етиштираётганлиги маълум бўлди. Кўкнорининг соф оғирлиги 174,6 граммни ташкил этди.

Мазкур ҳолат юзасидан айни кезларда Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг