Қаршида ЙПХ автомашинаси ёнди
![Қаршида ЙПХ автомашинаси ёнди](https://static.xabaruz.com/crop/2/5/720_460_95_250602280.jpg)
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ЙПХ автомашинаси ёнаётгани ҳолати акс этган видео тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 16:50ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М.Оймуродов бошқарувидаги «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодисадан транспорт воситасининг двигатель ва капот қисми зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter