Қаршида шаҳар канализицияси сувлари дарёга оқизилгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси оқова сувлари оқизиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда одамлар бу дарёда чўмилиши, шунингдек, сувдан чорва суғорилиши айтилган.
Қарши шаҳар «Сув оқова корхонаси»га қарашли «Соҳил бўйи» канализациялар насос станциясининг насосидаги носозлик туфайли канализация тармоғидан оқиб чиқаётган оқова сув Қашқадарё дарёсига оқизилган, дейилади Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ахборот хизмати хабарида.
Айни пайтда канализациялар насос станциясидаги камчиликлар бартараф этилган. Қарши шаҳар «Сув оқова корхонаси»нинг масъул ходимларига нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72 моддаси 1-қисми (сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter