Қаршида 23 ёшли йигит 4-қаватдан йиқилиб вафот этди
Қарши шаҳар Шодлик маҳалласида жойлашган кўп қаватли турар жойларнинг бирида 2022 йилнинг 29 январь куни мудҳиш воқеа содир бўлди.
1999 йилда туғилган 23 ёшли О. Сафаров уйнинг 4-қаватидан пастга йиқилиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.
Йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида ҳам тахминлар бор.
Марҳум йигит бу ерда расман никоҳ қурмаган аёл билан бирга ижарада яшаб келган.
Ҳозирда Қарши шаҳар прокуратураси ҳолатни ўрганмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter