Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда» — Президент самолёти илк марта Мўйноқ аэропортига қўнди

«Қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда» — Президент самолёти илк марта Мўйноқ аэропортига қўнди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетганди. 30 йилдан сўнг фаолияти тикланган аэропортда Шавкат Мирзиёев фаоллар билан суҳбатлашмоқда.

— Қорақалпоғистоннинг 2 миллионлик аҳолисини қандай қилиб рози қилиш бизни ўйлантиради. Биринчи марта республика раҳбарлари 1 ҳафта давомида Қорақалпоғистонда бўлади. Мен ҳам қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда. Нега шимолий туманларга вилоят раҳбарларини бириктирдим? Авваламбор, «меҳр кўзда» дейди. Биргалашиб Оролбўйининг муаммоларини кўришимиз ва ҳал қилишимиз керак. Тўғри, ҳамма нарсани бугун қилолмаймиз. Биттада ҳаммаси «бор» қиладиган давлатнинг ўзи йўқ. Лекин режа тузиб энг оғир жойдан тиклаш ва ривожлантиришни бошлаймиз.

Бу аэропорт ҳам фақат расмга тушиш учун аэропорт бўлмаслиги керак. Манфаат олиб келиши, одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиши керак. Ҳозирча Тошкент-Мўйноқ-Нукус рейси ҳафтада бир марта бўлади. Агар сизларда рейсни кўпайтириш, вақтини белгилаш бўйича талаблар бўлса, истаганингиздек қилинади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишласа устама, икки баравар бўлади.

Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг