Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарс икки қўлдан чиқади

Қарс икки қўлдан чиқади

Фото: «Xabar.uz»

Қор ёғиб, совуқ кунлар тушиши билан энергетика тизими асосий муҳокама мавзусига айланди. Жамоатчиликнинг саволи битта: қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?

Бунга жавобан расмий минбарларда қуйидаги рақамлар айтилди:

  • Республика бўйича жами 100 та юқори кучланишли подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.
  • 675 мегаваттга тенг янги қувватлар ишга туширилди, йил охиригача яна 1997 мегаваттли 8 та йирик электр станцияси иш бошлайди.
  • Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди.

Хулосани ўзингиз қиласиз.

Юртимизга ростмана қиш келиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди. Албатта, бунда тизимга босим ортиб, таъминотда муаммолар бўлиши мумкин, лекин улар зудлик билан ҳал қилиниши айтилмоқда.

Чунки ҳозир энергетика соҳаси 24 соатлик иш режимига ўтказилган. Масъул ташкилотлар барча муаммони ўша заҳоти ечиш учун шай ҳолатга келтирилган. Қарийб 7 минг 200 нафар ходимни ўзида жамлаган 1 минг 691 та бригада туну кун ҳар қандай вазиятга тайёр қилиб қўйилган.

Шундай совуқ кунларда нафақат давлат, балки барчамиз энергия ресурсларини асраб-авайлашимиз кераклиги, электр тармоқларига турли иситиш мосламаларини улашда ушбу уй учун мўлжалланган нормадан ошириб юбормаслигимиз лозимлиги айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг