Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да юз берган селда икки ёш аёл ҳалок бўлди

«Қамчиқ»да юз берган селда икки ёш аёл ҳалок бўлди

Фото: Наманган ФВБ.

8 июль куни ижтимоий тармоқларда «Қамчиқ» довонида Наманганлик 27 ёшли  икки нафар аёлнинг жасади топилди» номли хабар тарқалган. Вилоят ФВБ бунга муносабат билдирди. 

Жорий йилнинг 7 июль куни «Тошкент-Водий» йўналиши 245 кмда 2 нафар 27 ёшли аёл фуқаролар тоғ баландликдаги йирик шохли молларини соғиб олиш учун кетаётган бўлган.

Шу вақтда соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёмғир ёғиши натижасида, сел тошқин сувлари учун махсус 1200 диаметрли темир қувур ичида ёмғирдан қочиб ўтирган вақтда 40-50м3 сел келиб, қувур ичидан «Резаксой»нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган, дейилади хабарда.

Сойни сел массасидан тозалаш жараёнида, 2 нафар аёл фуқароларнинг жасади топилган.

Ҳозирда ИИБ Тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг