«Қамчиқ» довонида ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда

«Қамчиқ» довонидан ўтган автомобиль йўлининг 228-253 километрлари оралиғида қор ёғиб, йўлларни қоплаган.
Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:
- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
- оралиқ масофани сақлаб;
- ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз, дейилади огоҳлантириш хабарда.
Гидрометеорология хизмати 13 декабрдан юртимиз бўйлаб совуқ об-ҳаво кузатилишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter