Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қалқон» тизими орқали бедарак йўқолган қиз топилди

«Қалқон» тизими орқали бедарак йўқолган қиз топилди

Жорий йилнинг 11 январь куни, Ягона тезкор бошқарув марказининг «Қалқон» тизими орқали жами 4 нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланиб ушланди.

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 111-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 169-моддаси (Ўғрилик) ва 277-моддаси (Безорилик) каби жиноятлар бўйича қидирувда бўлган.

Шу билан бирга мазкур тизим орқали бедарак йўқолган вояга етмаган қиз ҳам топилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган «Spark» русумли, давлат рақам белгиси 01 A 415 NB бўлган автоулов Олмазор туманида аниқланиб, ушланди.

Ҳозирда Ягона тезкор бошқарув маркази ходимлари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг