Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қалбаки долларга «Iphone 13 pro» сотиб олмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Қалбаки долларга «Iphone 13 pro» сотиб олмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жиззах вилоятида қалбаки пулларга кийим-кечак ҳамда «Iphone 13 pro» харид қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. Наманган шаҳридаги «Чорсу»  бозорида фаолият юритувчи тадбиркорлар И.Ғ. ва М.И.дан харид қилган либослари учун 2 дона қалбаки 100 АҚШ доллари берганлиги аниқланиб, А.А.нинг ёнидан яна 10 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Ж.А. «OLX» сайтида сотувга қўйган «Iphone 13 pro» русумли уяли алоқа воситасини харидор Ў.Ж.га 1 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, учрашув пайтида харидор Ў.Ж. унга 100 АҚШ долларлик 10 дона қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг