Қачон Нобел оламиз?
Астрофизик, Нобел мукофоти лауреати Субраманян Чандрасекар ҳар ҳафта 80 километр йўл босиб, ўзи ишлайдиган Йорк обсерваториясидан Чикаго университетига келиб, икки нафар талабага дарс бериб кетаркан. Нега шунча оворагарчилик, кетган вақтингизга ачинмайсизми, деб сўрашганида, профессор улар жуда яхши талабалар, деб жавоб берган экан.
1957 йилда Ли Чжэндао ва Янг Чжэннин физика йўналишида Нобел мукофотини қўлга киритишади. Профессор Субраманян Чандрасекар курсидаги барча талабалар Нобел олган тарихдаги ягона устоз саналади.
Баъзида болалар мактабдан эрта қайтишади. Сабаби сўралса, кўпчилик синфдошларимиз кетиб қолибди, 3-4 та бола қолгани учун, ўқитувчимиз жавоб бериб юборди, деган баҳонани эшитамиз... Йўқ, таълим тизимимизни танқид қилмоқчимасмиз.
Ҳиндистонда туғилган, тамил миллатига мансуб бир одамга олис ўлкада олим бўлиш, камига ўзига ўхшаган икки осиёликни ҳам тортиш учун қандай куч ва ирода ёки замонавий тилга ўгирганда, мотивация керак бўлган — шуниси қизиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter