Путиннинг совғасини ўғирлаган шахс жазоланди
Россия президенти Владимир Путин Новгороддаги Валдайский Иверский эркаклар монастирига 2001 йили илк маротаба ташриф билан келганида икона совға қилган, кейинчалик ўша икона ўғирлаб кетилган экан.
Новгород вилояти судлари бирлашган матбуот хизмати хабарига кўра, ўғрилик 2020 йилнинг 1 сентябрига ўтар кечаси содир этилган. Ленинград вилоятида яшовчи 46 ёшли Александр Алексеев шериги билан Сельвицкий оролига сузиб келишган, дарвоза остини қазиб, монастирга киришган. Ҳаммаси худди кинолардагидек.
Шериклар иконага қўшиб хоч ва бошқа олтин буюмларни — тахминан 5 миллион рубль қийматидаги нарсаларни ўғирлаб олиб чиқиб кетишган.
Суд қарори билан Александр Алексеев етти йилга озодликдан маҳрум этилиб, қаттиқ қўриқланадиган колонияга юборилган. Шериги устидан бошқа иш очилган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter