Путин янги қонунни имзолади. Ўзбекистон фуқароларига 15 кун муддат берилади
Эндиликда Россия ва Ўзбекистон фуқаролари ўзаро мамлакатлар ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
2021 йил 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро Келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун Россия Федерацияси президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига киргандан сўнг 15 кун давомида рўйхатдан ўтмаса, бу жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.
Битим ратификация қилинишига қадар бу муддат ўзбекистонликлар учун 7 кун, россияликлар учун эса 3 кун эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter