Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Зеленский Дубайда ўзаро тўқнаш келиши мумкин

Путин ва Зеленский Дубайда ўзаро тўқнаш келиши мумкин

Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский Дубайда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим бўйича конференциясида учрашиши мумкин.

Қайд этилишича, учрашувни БAA президенти Муҳаммад бин Зайд Ол Наҳаён ташкил қилиши мумкин. У бу ғояни Рим папаси билан ҳам муҳокама қилгани хабар қилинган. Папа ўз навбатида режа ҳақида AҚШ президенти Жо Байденни хабардор қилган.

Бироқ, Путин ва Зеленскийнинг конференциядаги иштироки расман тасдиқлангани йўқ.

Aввалроқ, Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россияга нисбатан ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар шаклида муроса позициялари бўлиши мумкин эмаслигини айтганди. У ягона асосий музокаралар пойдеворини Президент Владимир Зеленскийнинг тинчлик формуласи деб ҳисоблади. Украина Россия ўз аскарларини олиб чиқиб кетмагунча музокараларга рози эмас. 

Путин  ва Зеленский фақат бир марта, 2019 йилда Парижда учрашишган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг