Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин Украина борасида кескин баёнот берди

Путин Украина борасида кескин баёнот берди

Россия президенти Владимир Путин яна Украина борасида кескин баёнот билан чиқди.

Россия президенти Украина ССР ташкил этилишидан олдин «инсоният тарихида Украина давлати бўлмаганини» айтди. Бу ҳақда Путин Конституциявий суд раиси Валерий Зоркин билан учрашувда гапирган.

Зоркиннинг хабар беришича, Конституциявий суд Луи XIV даврида французлар томонидан тузилган хаританинг нусхасини топди. Амалдорнинг иддаосича, у ерда Украина қайд этилмаган. 

«Октябр инқилобидан сўнг, квази-давлат тузилмалари шакллана бошлади, Совет ҳукумати Совет Украинасини яратди, бу ҳаммага маълум. Бунгача инсоният тарихида Украина бўлмаган», — дея хулоса қилди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Путин бошчилигидаги Россия раҳбарияти Украина давлатчилигини шубҳа остига олиб келади. Бир неча йил аввал Путин Украина собиқ Россия ҳудудларини ҳам ўз ичига олишини айтиб чиққанди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг