Путин номидаги чўққида Украина байроғи кўтарилди
Қирғизистон тоғларида жойлашган, Россия президенти Владимир Путин номи билан аталадиган чўққида номаълум шахслар Украина байроғини ўрнатишган. Бу ҳақда воқеа гувоҳлари Twitterда хабар берган, дея ёзади 24.kg.
Чўққи Россия Президенти шарафига 2011 йилда номланган.
«Владимир Путин чўққиси» мамлакат шимолидаги Чуй вилоятидаги тоғларда жойлашган бўлиб, баландлиги 4 минг 446 метрни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Россия қўшинларининг Украина ҳудудига бостириб кирганига роппа-роса уч ой тўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter