Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пульмонолог ўпка зарарланишининг илк аломатларини маълум қилди

Пульмонолог ўпка зарарланишининг илк аломатларини маълум қилди

Фото: «Zuma/TASS»

Шифокор-пульмонолог Сергей Пурясев «Говорит Москва» радиосига берган интервьюсида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш талаб этиладиган ўпка зарарланишининг илк аломатларини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, айниқса, нафас сиқиши, йўтал, иситма ва балғам кўчишига алоҳида аҳамият бериш керак.

Шифокорнинг таъкидлашича, ҳатто, ўпка касалликларида сурункали нафас сиқилишидан қийналаётган одамлар ҳам соғлиги ёмонлашаётганини дарров пайқашади.

«Улар нафаси сиқаётганини бошқа ҳолатлардан яхши ажратади. Агар у узоқ йиллар, дейлик, жисмоний юклама пайтида бўғилган бўлса, кейин эса бирдан нафаси сиқиши ўзгарса, яъни кучайса, у дарров хавотирга тушади», — дея изоҳлади Пурясев.

Пульмонологнинг фикрича, кўпинча одамлар илк аломатларга эътибор бермайди. Бу эса келгусида даволанишни қийинлаштиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг