Эмланганларда учрайдиган коронавируснинг тўртта асосий белгиси аниқланди
Британиялик тадқиқотчилар кўпроқ эмланган беморларда учрайдиган тўртта COVID-19 белгисини аниқлашди, дея хабар берди Express.
Коронавирус аломатларини ўрганувчи энг катта дастур ҳисобланган ZOE COVID Symptom Study маълумотларига кўра, вакцинанинг иккала компонентини олган беморларда тумов, аксириш, бош ва томоқ оғриқлари кенг тарқалган. Вакцинанинг фақат биринчи дозасини олганларда юқоридаги тўртта аломатдан ташқари йўтал ҳам кузатилади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, вакцина коронавирусдан юз фоиз ҳимоя қилмайди, аммо касалликнинг оғир кечиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Шу тариқа, касалликнинг аввалги «анъанавий» аломатлари — ҳид билмаслик, нафас қисиши ва иситма — эмланган беморларда жуда кам учрайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter