Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокурорларнинг айрим ваколатлари судларга ўтказилади

Прокурорларнинг айрим ваколатлари судларга ўтказилади

Келгусида жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга ўтказилади.

Бу борада Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди ва унда адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида юқоридаги тартибни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш лозимлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Фармоннинг мазкур банди билан жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш ҳамда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилишга оид ҳужжат лойиҳаларини ҳам ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Мазкур бандда назарда тутилган масалалар бўйича тегишли қонунлар лойиҳаларининг Давлат дастурида белгиланган муддатларда ишлаб чиқилиб, киритилишини таъминлаш эса Олий суд (Б.Исламов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) ва Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)га юкланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг