Собиқ прокурор, Оқтўбада яна ҳалокат, Озодбек Назарбеков канали, «Хиаоми»дан янгилик, рўзани билмас авиакомпания, «Билайн»нинг «ҳунари», Краснодардаги таъсирли воқеа ва бошқа хабарлар
Бугун, 6 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
Вазир аёл элчиларни байрам билан табриклади
Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратлен, Франсия Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Биет де Вилмор, Миср Араб Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани Ал-Итр, Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сян Янг ва БМТ ваколатхонасининг раҳбари Ҳелена Фрейзер билан учрашди.
Собиқ прокурорлардан яна бири Улуғбек Хуррамовнинг ҳибсга олингани тасдиқланмади
Бизга хабар беришларича, Улуғбек Хуррамовнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Беш кундирки, бу борадаги маълумотлар тарқатилаётган бўлса-да, расман бирорта ҳужжат келиб тушмаган.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия молия вазирини қабул қилди
Хусусан, юқори тоифада ва экспертлар даражасидаги ўзаро ташрифлар ва икки томонлама тадбирлар ўтказилмоқда, илғор тажриба ва билим алмашиш борасида фаол иш олиб борилмоқда, қўшма дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Иқтисодиёт
Оқолтин туман молия бўлими даромадлар ва харажатларни ошкор этди
Президент Шавкат Мирзиеёв Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатномасида бюджет даромадлари ва харажатлари халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини кераклигини таъкидлаган эди.
«Forbes» дунёнинг 2018 йилдаги энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди
«Forbes» журнали дунёнинг 2018 йилдаги энг бой одамлари рўйхатини эълон қилди.
Алкогол ва тамаки ишлаб чиқарувчилар энди давлатга йиғим тўлайди
Қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси, вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари, штат бирликлари сони тасдиқланди.
Жамият
Лола Каримова Гимнастика федерациясидан ҳам кетмоқда
«Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президенти лавозимини сақлаб қолган ҳолда, мен ушбу ажойиб спорт турининг ашаддий мухлисларидан бўлиб қоламан ҳамда ўзбек гимнастларимизга келгуси фаолиятларида омад ва ғалабалар тилайман!» дея ёзган Лола Каримова-Тиллаева.
Молбозорми ёки лойбозор? Самарқанд мутасаддилари, уйғонинг! (фото)
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига республиканинг турли бурчакларидан мурожаатлар келиши давом этмоқда. Оқдарёлик фуқаро Оқдарё тумани мутасаддиларининг эътиборсизлигидан нолиб, бизга мурожаат қилди.
Ўз қизини калтаклаган собиқ ички ишлар ходими озодликдан маҳрум этилди
Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида мазкур жиноят ишига оид очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Акс-садо. Самолёт ёнилғиси олтинданми ёки рўзани билмайдиган авиакомпания
Яқинда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ходимларининг муомала маданияти ҳақида «Мен жиноятчи эмасман» номли мақолани эълон қилган эдик. Ушбу мақола ижтимоий тармоқлар орқали турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Қуйида уларнинг асосийларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Олимлар тузнинг янги хавфини маълум қилишди
Тадқиқот давомида 40-59 ёшли 4000 дан ортиқ кишининг овқатланиш тартиби ўрганилди.
Четга ишлашга кетаётган фуқаролар учун 300 минг сўм беғараз ёрдам ажратилади
Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун банк ва суғурта хизматлари кўрсатилади. Жумладан, «Алоқабанк»нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан «ВИСА-мигрант» пластик карталарини жорий этиш ҳамда «Ипотека банк» томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилган.
Россия ва Қозоғистонга янги темир йўл йўналишлари очилади
2018 йил 1 майгача Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳузурида пасайтирилган тарифларда ташувчи, камбюджетли авиакомпания (лоукостер) ташкил этилади.
Жиззахлик фермерга Президент машина совға қилди
Касби педагог бўлган Субинисо Бойматова кўп йиллар мактабда тарих-ҳуқуқ фанидан дарс берди. 1998 йилда фарзандларини ёнига олиб, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этди. Айни пайтда 93 гектар ерда деҳқончилик қилиб, ҳар йили давлатга ғалла, пахта сотиш шартнома режасини ошириб бажармоқда.
Ҳодиса
Оқтўбадаги автотўқнашувда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Санкт-Петербургдан Тошкентга келаётган мазкур автомобилдаги Ўзбекистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлашди.
Қуйичирчиқлик эркак қайнонасини пичоқлади
Б.Ўтабоев қайнонаси билан жанжалда унинг бош, қорин ва елка қисмларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади. Аларни ажратмоқчи бўлган Б.Утабоевнинг турмуш ўртоғи С.Утабоеванинг бошига эса тош билан уриб, жароҳат етказган.
Наманганда ҳожатхонада бола туққан аёл гўдакни ташлаб қочди
Наманган вилоятининг Норин туманида «Тошлоқ гранд» фермер хўжалиги боғида ёлланиб ишлаётган Учқўрғон туманида яшовчи Б.Х. тўлғоқ тутиб қолади.
Самарқандда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Бугун эрталаб соат 9:30 да Самарқанддаги Нор Ёқубов кўчасида «Nexia» ва «Cаptiva» автомобиллари тўқнашиб кетди.
Таълим
Кириш имтиҳонида бериладиган тест топшириқларининг ўзи синовдан ўтказилди
Математика, физика, тарих, кимё, биология ва информатика фанларидан тест топшириқларини апробациядан ўтказишда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 2000 нафардан ортиқ ўқувчилари иштирок этди.
ТДПУнинг Термизда, Термиз давлат университетининг эса Деновда филиали очилади
Ҳукумат қарорига кўра таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Авто
«Bentley» ўзининг илк гибрид автомобилини тайёрламоқда
«Bentley» компанияси март ойида Женевада бўлиб ўтадиган автосалонда ўзининг гибрид двигателга эга ҳашамдор йўлтанламасини тақдим этади.
Маданият
Душанбеда Навоий ва Жомий ҳайкаллари ўрнатилади
Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини «Низомиддин Алишер Навоий» деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.
«Telegram»да Озодбек Назарбековнинг канали очилди
Ушбу канал орқали Озодбек Назарбековнинг консерт дастурлари, қўшиқлари премьералари ва шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.
Инфографика
Инфографика. Хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Замонавий ҳаётда маълумотлар шунчалик кўпки, уларнинг ҳар бирини ёдда сақлаб қолиш мушкулдир. Қолаверса, кўпчилик инсонлар кундалик ҳаётида турли кўнгилсизликларга дуч келади, уйқуга тўймайди, қолаверса, 8 соат ишлайди.
Технология
Онлайн тарзда ТВ томоша қиладиганлар учун энг яхши 3 та сервис
«Lifehacker» йўлда кетаётганингизда севимли кўрсатув ёки футбол учрашувини кўришингизга имкон берадиган ажойиб сервислар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.
Одамсимон робот синовдан ўтказилди (видео)
Робот яратувчиси Ян Чин Хонинг ҳисоблашича, ундан келажакда ҳалокат ва ёнғинларда қутқарувчи сифатида фойдаланиш мумкин. Бироқ уни ҳарбий операцияларда ҳам қўлласа бўлади.
«Xiaomi» 46 доллар эвазига янги қурилмасини тақдим этди
«LeFan» корпусдаги ягона тугма орқали бошқарилади. Уни уч нафар ишлаш тартиби мавжуд.
Бир ойга чўзилган хурсандчилик. «Билайн» барибир нархларни оширди
Баҳорнинг илк кунида «Билайн»нинг «Статус» ва «Бир Ой» каби ойлик тариф режалари билан боғлиқ машмашалар авж олган бир пайтда, компания томонидан амалга оширилган бошқа бир ўзгариш сояда қолиб кетди.
Спорт
Янги фармон: хорижий спорт брендлари Ўзбекистонга жалб этилади
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилади.
Хабар берганимиздек, «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони эълон қилинди.
Жисмоний тарбия ўқитувчилари лавозимга вазирлик томонидан тайинланади
Жисмоний тарбия ўқитувчиси (инструктор ва кафедра мудирлари)нинг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ўқувчи (талаба)ларни жисмоний ва касбий тайёргарлиги ҳамда улар орасидан иқтидорли спортчиларни танлашда, энг аввало, эришилган аниқ натижаларни ҳисобга олган рейтинг тизими асосида бўлади.
Жанжалкаш хотинлар ҳамда юзкўрмас ака-ука бренди: «Адидас» ва «Пума»
Этикдўз ва кир ювувчининг фарзандлари – Рудолф ва Адолф болалигидан кирхонада ишлашди. Кейин отаси билан кунини устахонада ўтказишди. Улар жуда иноқ эди, бироқ доим баҳслашишни хуш кўришарди: ким тезроқ югуради, ким баландроқ сакрайди ёки ким кўпроқ нарса билади?
Тавсия қиламиз
Краснодардаги таъсирли воқеа. Ўзбеклар ҳеч қачон аёлларини ёлғизлатиб қўймайди
Россияда меҳнат қонунчилигини бузиб бир ҳафта алоҳида жойда сақланган, бундан ташқари, чўнтагида тайинли пули қолмаган, полиция қуршовида «тантанали» равишда уйига кузатилаётган мен каби ўзбекистонликларнинг бундан жаҳли чиқди. Улар полициячиларга қизни қўйворишларини, у албатта самолётда Ўзбекистонга учишини, кема капитани келишини кутиш кераклигини айтиб бақира кетишди. Лекин бироздан сўнг капитан аеропорт маъмуриятини...
Таклиф: дабдабали тўй қилмоқчимисиз? Марҳамат!
Бир бадавлат инсон ҳаммани қойил қолдирувчи тўй қилмоқчи бўлса – қилаверсин! Фақат шундай тўй қилишга қодир бой-бадавлат эканми, шу юртда маблағ орттирибдими, топганини кўз-кўз қилишни ният қилибдими, асл бойларга хос иш туцин!
Ракхайн штатида 3 миллион аҳолининг фақат 2 миллиони рўйхатдан ўтказилган бўлиб, қолган 1 миллион рохинжа бу жараёндан четда қолди. Боз устига штат Мянмадаги энг қашшоқ ҳудуд бўлиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ўта оғирдир.
Чойхўр ўзбеклар. Кўк чой — қора чой: қай бири афзал?
Шу ташкилотнинг «Энг катта чой бозорлари» рейтингида 2016 йили Ўзбекистон ТОП-15га кирди: унда мамлакатимизда йилига 5,3 миллион литр чой ичилиши қайд этилган.
Бу доридан алкоголнинг ҳиди келмайди, кўнгилни айнитмайди. Кайф қилдиради. Туппа-тузук бойвачча болалар сотиб олади. Кейин эса мана шунақа аҳвол! Бу дорилар ўзи руҳий беморлар шифохонасида ишлатилар экан. Касалларни тинчлантириш учун қўлланиларкан. Туппа-тузук соғлом йигитлар эса сотиб олиб, истеъмол қилаверади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter