Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура 13 нафар ўсмирнинг газдан заҳарланиши ҳолатини текширмоқда

Прокуратура 13 нафар ўсмирнинг газдан заҳарланиши ҳолатини текширмоқда

Фото: Xabar.uz

Қарши шаҳрида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати қўшимча қилишича, бугун 19 декабрь куни соат 06-50 ларда Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида яшовчи 13 нафар ўсмир  ётоқхонага ўрнатилган газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик сабабли заҳарланишган.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдамдан сўнг уларни барчасининг аҳволи яхшиланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув олиб борилиши устидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг