Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профессионал боксчиларимизнинг WBА рейтингидаги ўрни ўзгарди

Профессионал боксчиларимизнинг WBА рейтингидаги ўрни ўзгарди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) август ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди.

Кўпчилик боксчилар 1 поғонадан пастлаганини сабаби, рейтингдан юқорида турувчи иккинчи даражали чемпионлик камарлари бекор қилинмоқда ва Gold камари эгаси ҳам рейтингга қайтарилди. Шунинг ҳисобига баъзи вазнларда пастлаш кўзга ташланди.

Хусусан, супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов 1 поғона пастлаб, 2-ўринга жойлашди.

Супер енгил вазнда (-63,5 кг) фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев ҳам мос равишда 5 ва 8-ўринга тушган.

Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги каби 3-поғонани сақлаб қолди.

Ушбу рейтингдан бошқа боксчиларимиз ўрин олмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг