Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пригожиннинг бизнес самолёти Минскка қўнгани айтилмоқда

Пригожиннинг бизнес самолёти Минскка қўнгани айтилмоқда

Бугун эрталаб «Вагнер» хусусий армияси раҳбари Евгений Пригожинга тегишли самолёт Минск яқинидаги Беларус ҳарбий аэродромига қўнди.

Маълумотларга кўра, Пригожинга тегишли бўлган бизнес-жет самолёт (рўйхат рақами РА-02795) соат 07:40 да Минск яқинидаги ҳарбий аэродромга қўнган.

Бундан ташқари, яна бир бизнес-жет самолёт (рўйхатга олиш рақами РА-02878) Россиядан кетган. У Санкт-Петербургдан ҳавога кўтарилиб, соат 07:58 да Миснк вилоятидаги Мачулищи аэродромига қўнган.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Евгений Пригожин ўз қўшинлари билан Москва томон «юриш» қилди. Ростов-на-Донни эгаллаб, Москвага йўл оларкан, Пригожин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни ёлланма аскарларга топширишни талаб қилган эди.

ФСБ Пригожинга қарши ҳарбий қўзғолон учун жиноий иш қўзғатди. Владимир Путин содир бўлаётган воқеаларни хиёнат деб атади.

Бироқ 24 июнь куни кечга бориб Путин билан бамаслаҳат иш кўрган Беларус президенти Александр Лукашенко Пригожин билан келишувга эришганини эълон қилди. Шундан сўнг Москвага юриш қилаётган Пригожин ортга қайтишини билдирган эди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Евгений Пригожинга қарши қуролли исён бўйича жиноий иш тўхтатилишини, «Вагнер» ўз дала лагерларига бориши, Пригожиннинг ўзи эса Беларусга кетиши ҳақида келишувга эришилганини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг