Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–5202-сон, 29.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Нукус шаҳрида «Ёш олимлар академияси» ҳамда ёш олимлар, стартап лойиҳалар эгалари, тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ёшлар технопарки ташкил этилади.

Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳузурида ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази очилади.

Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари электрон хариталаниб, маълумотлар базаси яратилади.

Шахсларнинг юзи бўйича аниқлаш технологияси жорий этилади.

Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб автоном ичимлик шўр сувни тузсизлантириш технологияси ишлаб чиқилади.

Қорақалпоғистон Республикасида 2,5 минг гектар майдонда пахта, ғалла, кунжут, маккажўхори ва чорва озуқаси экинларини суғоришда ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади.

Синов лабораториялари модернизация қилиниб (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электротехника, енгил саноат), намуналарни лабораторияга етказиш бўйича логистика хизмати йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг