Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори оммага эълон қилинди

Президентнинг янги қарори оммага эълон қилинди

«Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–405-сон, 25.12.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан:

- ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;

- алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.

Қарорга кўра, номоддий маданий мерос намуналарини «тайёрлаш–ўргатиш–тиклаш–оммалаштириш» яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантирилади.

Номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолияти йўлга қўйилади.

Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтида этнофольклор лабораторияси ташкил этилади.

Институтга 2024 йилдан ҳар йили тўлов-контракт шартномаси асосида таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилади.

Шунингдек, 2024 йилдан ҳар йили:

- маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади;

- март ойида «Миллий қадриятлар ойлиги» тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиб борилади.

2024 йил 1 октябргача «Қадрият» электрон платформаси ва унинг мобил иловаси яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг