Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги фармони тайёрланди. Ипотека бўйича 45 мингта уй-жойлар қурилади

Президентнинг янги фармони тайёрланди. Ипотека бўйича 45 мингта уй-жойлар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда ўтказилаётган селектор йиғилишида аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича янги фармон тайёрланганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Ушбу фармонда аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш ва бу борада уларнинг танлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Жорий йилда 54 минг оилаларни уй-жой билан таъминлаш зарур. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади.

Шундан:

  • «Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Шаҳар қурилиш инвест» томонидан 12 мингта;
  • янги тартиб бўйича Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26,5 мингта квартира;
  • ҳар бир вилоятда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тадан, жами 6,5 мингта оилага кредит ажратилади.

Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилиши бошланган 8 мингта квартира жорий йилда фойдаланишга топширилади, — деди Президент.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, оғир турмуш шароитига тушиб, бошпанасиз қолган оилаларга алоҳида эътибор берилади. Улар учун «ижтимоий уй-жойлар» қурилади ва ижара асосида ажратилади. Мингта оилага, хусусан қийналиб қолган аёлларга «ижтимоий уй-жойлар» ижарага берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг