Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентликка номзод: дорихона ва шифокорлар келишувини “коррупция” деб топиш керак

Президентликка номзод: дорихона ва шифокорлар келишувини “коррупция” деб топиш керак

“Адолат” СДПдан Президентликка номзод Робахон Маҳмудова фармацевтика ва тиббиёт ходимлари орасидаги яширин келишувлар борасида муносабат билдирди.

“Бундай келишувлар ортидан беморларга ҳаддан зиёд дорилар сотиб олишга ундаш ҳолатлари барчамизни ташвишга соляпти. Тиббиёт муассасаларидаги фаолиятга фармацевтика ташкилотлари томонидан баъзан очиқчасига  ҳомийлик қилинади. Тиббиёт соҳасидаги бундай муносабатлар тўғридан-тўғри коррупция сифатида баҳоланиши лозим”, – дейди Робахон Маҳмудова.

У, шунингдек, тиббиётчилар ва фармацевтлар ўртасида ноқонуний мулоқот тўлиқ тақиқланиши кераклигини, бундай мулоқотлар ва совғалар учун жазо муқаррар бўлиши, янги дорилар ва даволаш услублари фақат вазирлик томонидан тушунтирилиши лозимлигини илгари суради.

Номзод, шу билан бирга, нодавлат тиббиёт ташкилотларини нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритишлари кераклигини таъкидлайди. Унинг фикрича, тиббиёт ташкилотларининг тижорат ташкилоти бўлиши тиббий ёрдам ўрнига маблағ ортидан қувишга олиб келади.

“Тиббиёт даромад олиш манбаига айланмаслиги тарафдоримиз. Бундай амалиёт Жанубий Корея ва бошқа бир қатор ривожланган мамлакатларда қўлланмоқда”, – дейди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг