Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент янги фармон қабул қилди

Президент янги фармон қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра миллий илм-фан ва инновация тизимининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрнини ошириш, ҳудудларда инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий вазифалари ва 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишлари белгилаб олинди.

Ҳудудларда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида Вазирлик тизимида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари ташкил этилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Вазирлик билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар нуфузли хорижий университетлар ва илмий марказлар билан илмий-инновацион соҳада икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди ва амалга оширилишини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг