Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Хоразмга ташрифнинг биринчи куни якунида йиғилиш ўтказди

Президент Хоразмга ташрифнинг биринчи куни якунида йиғилиш ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Хоразм вилоятида йирик газ-кимё лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилоятига ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Энергетика вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва йирик хорижий инвестиция компанияси раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди.

Хоразм вилоятида умумий инвестиция ҳажми 10 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик газ-кимё лойиҳасини биргаликда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак қувватлар йилига 2,5 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариши ва 3 минг иш ўрни яратиши кутилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш муддати - 2024-2028 йиллар.

Лойиҳа газ-кимё тармоғи ривожига янги суръат бағишлайди ва Янги Ўзбекистон саноатининг флагманларидан бирига айланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг