Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони 2 миллиондан ошди

Президент виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони 2 миллиондан ошди

Президент виртуал қабулхонасидан скриншот

Президент виртуал қабулхонаси ўтган салкам икки йил ичида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди. Агар ўтган йилнинг 21 июлида виртуал қабулхонага юборилган мурожаатлар сони 1 миллионга етган бўлса, орадан 11 ой ўтиб, улар сони 2 миллиондан ошди.

Бу рақамлар шундан далолатки, жамиятимизда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари самарали татбиқ этилиши натижасида халқимизнинг ундан фойдаланиш даражаси юксалиб бормоқда. Аҳоли эса яратилган имкониятлардан унумли ва мақсадли фойдаланиб, ўз муаммоларига қулай механизм воситасида ечим топишмоқда, ўринли таклифлари билан жамиятга наф келтиришмоқда.

Эътироф этиш жоиз, АКТ тез суръатлар билан ривожланиб бораётган бугунги шиддатли даврда виртуал қабулхона техник жамоаси ҳам бир жойда тўхтаб тургани йўқ. Ёдингизда бўлса, Президент виртуал қабулхонаси дастурий тизимининг янги талқини ишлаб чиқилиб, 2018 йилнинг 1 февралида ишга туширилган эди.

Порталга келаётган мурожаатларнинг салмоқли қисмини ҳуқуқий ахборот ёки маълумот олиш мақсадида юборилган мурожаатлар ташкил этаётгани сабаб, шу йилнинг 15 февралида «Онлайн маслаҳат» модули тест режимида йўлга қўйилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг