Президент Тошкент шаҳар ҳокимини қатъий огоҳлантирди
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллабай ишлашга оид йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимини қатъий огоҳлантирган. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилган.
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинган.
«Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори. Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп», деган президент.
Шунингдек:
- Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;
- Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;
- Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;
- Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;
- Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;
- республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter