Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Республика штабига тўртта топшириқ берди

Президент Республика штабига тўртта топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. 

Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. «Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади», деди Президент.

Давлат раҳбари Республика штабига қуйидагиларни топширди:

- зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;

- бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;

- биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;

- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг