Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент топшириғи: мажбурий меҳнат масаласи фавқулодда ҳолат сифатида кўриб чиқилади

Президент топшириғи: мажбурий меҳнат масаласи фавқулодда ҳолат сифатида кўриб чиқилади

Фото: «Xabar.uz»

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири Жамшид Ниёзов ҳам иштирок этмоқда.

Мухбиримизнинг хабар беришича, ўқитувчию шифокорларни жамоат ишларига мажбуран жалб этган раҳбарлар ва амалдорларнинг иши юзасидан прокуратура ва бошқа орган ходимлари иштирокида алоҳида назорат ўрнатилади.

Бош вазирнинг қайд этишича, Президентнинг махсус топшириғига кўра, эндиликда мажбурий меҳнат масаласи фавқулодда ҳолат сифатида юқоридаги ташкилотлар билан биргаликда алоҳида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилиш Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилганини алоҳида қайд этиш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг